Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европа Лигаси. «Арсенал» сенсацион мағлубиятга учраб, мусобақадан чиқиб кетди
Европа Лигасининг 1/16 финали доирасида «Арсенал» – «Олимпиакос» ўйини драматик тарзда якунланди.
Ўйиннинг асосий вақтида греклар минимал ҳисобда устун келишди ва натижада икки ўйин натижасига кўра мувозанат тикланди. Қўшимча бўлимларда дастлаб Обамеянг суперголи билан устунликни лондонликлар томонига буриб юборди. Аммо Эл-Арабининг 119-дақиқада киритган тўпи «Олимпиакос»ни нимчорак финалга олиб чиқди.
Европа Лигаси, 1/16 финал
Жавоб ўйини
Арсенал – Олимпиакос 1:2
27 февраль, «Эмирейтс»
Голлар: Обамеянг (113) – Сиссе (53), Эл-Араби (119).
Арсенал: Лено, Мустафи (Папастатопулос, 103), Бельерин (Уиллок, 84), Давид Луиз, Себальос (Торрейра, 72), Эака, Озил, Пепе, Ляказетт (Мартинелли, 105), Обамеянг, Сака.
Олимпиакос: Жозе Са, Элабделлауи, Цимикас (Ловера, 114), Ба, Сиссе, Бухалакис, Камара, Ранжелович (Масурас, 77), Гильерме (Пападопулос, 117), Вальбуэна (Бруну Гашпар, 86), Эл-Араби.
Огоҳлантиришлар: Ба (20), Камара (58).
Биринчи ўйин: 1:0
Мавзуга оид
14:18 / 01.06.2026
«Кейинги йил ЕЧЛ учун қайтамиз». «Арсенал» Лондонда чемпионлик паради ўтказди
15:43 / 31.05.2026
Парижда «ПСЖ» фанатлари тартибсизлик келтириб чиқарди – фотолар
00:04 / 31.05.2026
«ПСЖ» кетма-кет икки марта ЕЧЛ ғолиби бўлди
12:01 / 25.05.2026