Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иско учун даъвогарлар сони ошмоқда
«Реал» яримҳимоячиси Иско январда жамоани тарк этиши мумкин.
Испания матбуоти хабарига кўра, Иско бош мураббий Сантьяго Солари билан келишолмаяпти. Примера 13-туридан ўрин олган «Эйбар»га (0:3) қарши ўйиндан сўнг, у бош мураббийга қўл узатмаган эди. Кейинчалик, футболчи Чемпионлар Лигасидан ўрин олган «Рома»га (2:0) қарши баҳсда майдонга туширилмади.
Айни пайтда футболчининг хизматига «Ювентус», «Манчестер Сити», «Бавария», «Челси» ва «Монако» клублари қизиқмоқда. Унинг трансфер нархи 90 миллион еврога баҳоланяпти.
Жорий мавсумда Иско 16та ўйин ўтказиб, 4та гол урган.
Мавзуга оид
04:10 / 16.04.2026
«Реал» турнирни тарк этди, «Арсенал» яримфиналда. Кун ўйинлари
07:51 / 08.04.2026
«Реал» Мадридда ютқазди, «Арсенал» ғалаба билан қайтди. Кун ўйинлари
11:58 / 05.04.2026
«Реал» аутсайдерга ютқазди, «Барса» чемпионликка яқинлашди
05:35 / 18.03.2026