Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда шифокор фуқарони уй баҳонасида 89 минг долларга «ухлатди»
Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида 10 декабрь куни туман ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, унда 2016-2017 йиллар мобайнида шаҳар туғуруқ комплекси шифокори Б.У. (аёл) уйини ўзининг Тошкент вилояти Зангиота туманидаги таниши, Себзор даҳасида яшовчи Д.М. (аёл)га 100 минг АҚШ долларига пулини бўлиб олиш шарти билан сотишга келишган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, бу шахс ундан 89 минг АҚШ доллари пулини олиб, уйни Д.М.нинг номига расмийлаштириб бермай, пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
Б.У. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
22:48 / 28.06.2026
Тошкентда “свет” ўчиши оқибатида аттракционда қолиб кетган одамлар тушириб олинди
21:23 / 28.06.2026
Пойтахтнинг уч ва Тошкент вилоятининг бир тумани электрсиз қолди
19:44 / 28.06.2026
Тошкент давлат аграр университети спорт комплексида ёнғин содир бўлди
18:45 / 27.06.2026