17:40 / 13.12.2018
19085

Чемпионлар Лигаси 1/8 финал қуръаси: қачон, қаерда ва қандай?

Фото: UEFA

Чемпионлар Лигаси нимчоракфинал босқичининг қуръаси 17 декабрь куни, Швейцариянинг Ньон шаҳрида ўтказилади, деб хабар бермоқда УЕФА сайти.

Жамоалар иккита саватчага ажратилади. Биринчи саватга гуруҳ ғолиблари - «Бавария», «Барселона», «Боруссия» (Дортмунд), «Манчестер Сити», «Порту», «Пари Сен-Жермен», «Реал» ва «Ювентус» жойлаштирилади.

Иккинчи саватга гуруҳда иккинчи ўринни олган жамоалар - «Атлетико», «Аякс», «Ливерпуль», «Лион», «Манчестер Юнайтед», «Рома», «Тоттенҳэм» ва «Шальке-04» жойлаштирилади.

Муҳим жиҳати: битта мамлакат вакиллари ва битта гуруҳдан жой олган жамоалар 1/8 финалда бир-бирига дуч келмайди.

Чемпионлар Лигаси финали 2019 йил 1 июнь куни Мадриддаги «Ванда Метрополитано» стадионида ўтказилади.

Мавзу
Европа Чемпионлар Лигаси
12 сентябрдан Европа Чемпионлар Лигасида янги мавсум старт олди. 8 гуруҳда 4тадан жамоа кузги баҳсларга киришди.
Барчаси
Top