Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қодиров халақит бермаслик ва кўпроқ пул ажратишни сўради
Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзон Қодиров Шимолий Кавказни ривожлантириш бўйича Федерал мақсадли дастурни бажариш самарадорлигига оид Ҳисоб палатасининг ҳисоботига муносабат билдирди. Қодировнинг ишонч билдиришича, пул етишмовчилиги ва минтақага ҳаддан ташқари катта эътибор қаратиш унга кўпроқ нарсага эришишга тўсқинлик қилган. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Қодиров сўнгги 11 йил ичида қандай катта ютуқларга эришиш имкони бўлгани ҳақидаги саволга жавоб бериб, ишонч билан шундай деди: «Албатта, қилишимиз мумкин эди». Минтақа раҳбарининг билдиришича, республикага катта муваффақиятларга эришиш учун кўпроқ пул керак.
«Одамлар Россия Қодировга катта пул беради, деб ўйлашади, шунинг учун Чеченистон гуллаб-яшнаётган экан. Агар дастур бўйича бизга керакли маблағ ажратишганида - биз кўпроқ нарса қилар эдик. Бизни безовта қилишмаганда, ундан ҳам кўпроқ», - дея маълум қилди Чеченистон раҳбари.
Қодиров Россия ҳукуматини минтақада федерал дастурни қисқартиргани учун айблади. «Бизга 75 миллиард рубль берилди. Улар асосни тиклашгани, энди заводларни ишга туширишимиз лозимлиги ҳақида айтишмоқда. Агар асбоб-ускуналар, хомашё бўлмаса, заводларни қандай қилиб ишга туширамиз?», - деди Чеченистон раҳбари.
Шунингдек, Қодировнинг қайд этишича, «автомати бўлган собиқ жангчи» фаолиятига ҳаддан ортиқ эътибор аслида халақит берган, аммо Россия президенти Владимир Путиннинг ёрдами ва унинг ишончи ишлаш учун рағбат уйғотган. «Бизга кўп халақит беришди, ишончсизлик бор эди, ҳамма бинокль орқали қарарди: Қодиров рус тилида ёмон гапиради, кеча қўлида автомат бўлган жангчи эди, бугун эса сиёсат ҳамда иқтисодиёт билан шуғулланмоқда, дейишган», - дея тушунтиради Қодиров.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рамзон Қодировнинг қароргоҳини тозалашга 51 млн рубль сарфланиши хабар берилганди.
Мавзуга оид
10:09 / 08.04.2026
Россия суди “Ичкерия”ни террористик ташкилот деб топди
15:22 / 25.02.2026
Қозоғистон чеченистонлик мухолифатчи экстрадициясини тўхтатди
08:33 / 13.02.2026
ОАВ: ЙТҲдан кейин Адам Қодировнинг талоғи олиб ташланган
18:42 / 08.02.2026