Ўзбекистон қамоқхоналарида «йил қўшиб бериш» амалиёти бўлганми?

Ўзбекистонда муқаддам жазони ижро этиш тизимида маҳкумларга, турли сабаб ва важлар кўрсатилиб, «йил қўшиб бериш» амалиёти кузатилган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси Тарбиявий ва ижтимоий-психологик ишларни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи Жамшид Султонов «Тараққиёт маркази»да Жиноят-ижроия тизимида олиб борилаётган ишлар самарадорлиги, жазони ижро этиш тизимида ислоҳотларни давом эттириш масалаларига бағишланган давра суҳбатида айтиб ўтди. У «буни инкор этиб бўлмаслиги»ни таъкидлаб ўтган.
«Шавкат Мирзиёев президентлигининг илк кунлариданоқ, ушбу амалиёт алоҳида назоратга олинган. Шунингдек, прокуратура органлари томонидан ҳам қаттиқ назорат қилинади. Жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумларга нисбатан жазо чораларини қўллаш ва уларни бекор қилиш чоғида прокурорнинг шахсан иштирокини таъминлаш талаб этилади», - дея бош бошқарма бошлиғининг сўзларини келтирган Kun.uz мухбири.
Жамшид Султоновнинг айтишича, айни пайтда маҳкумларнинг жазо муддатини сунъий равишда узайтириш кузатилмаяпти. Бироқ, Жиноят кодексининг 221-моддасига мувофиқ, озодликдан маҳрум қилиш жойида жазони ўтаётган шахснинг жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятининг қонуний талабларига бўйсунмаслиги ёхуд маъмуриятнинг ўз фаолиятини амалга оширишига бошқача йўсинда тўсқинлик қилиши уч йилгача, оғирлаштирувчи ҳолатларда эса беш йилгача озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлашга сабаб бўлади.
Қамоқхоналар ислоҳоти халқаро ташкилоти (PRI) мутахассиси Энтони Амаэчи ҳам бу борада ўз фикрларини билдирган.
«Мен мамлакатимдаги бир тажрибани сизларга айтиб ўтмоқчиман. Буюк Британияда ҳибcхона маъмурияти бошқарув тизими ва қонунда кўрсатилмаган ҳолат асосида маҳкумларга «кун қўшиб беришган». Айни пайтда, маҳкум жиддий қоидабузарлик қилса, унинг ҳаракатига мустақил суд ҳуқуқий баҳо беради. Шунингдек, бизнинг тажрибамизда, содир этилиши мумкин бўлган қоидабузарликлар рўйхати ва унга яраша жазо қандай бўлиши аниқ белгилаб қўйилган. Тартибдан четга чиқиб, ўзбошимча жазо тайинланиши мумкин эмас», - деган Энтони Амаэчи.
Ўзбекистон қамоқхоналарида суд томонидан белгиланган жазо муддатни аллақачон ўтаб, бошқа сабаблар билан жазо муддати узайтирилаётган маҳкумлар мавжуд.
Маълумот учун, тергов изоляторида ушлаб турилган шахслар ё қамоққа олинганлар қамоқда бўлган пайти муассаса маъмурияти, давлат органлари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ҳамда жамоат бирлашмаларига ўз она тилида ёки бошқа тилларда аризалар, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат этиш ва уларга ёзма жавоблар олиш ҳуқуқига эга.
Тавсия этамиз
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украина делегацияси Истанбулдаги музокараларнинг навбатдаги раундига йўл олади — Зеленский
Жаҳон | 20:07
-
Хитойда эркак терракота армиясидаги иккита қадимий ҳайкалга шикаст етказди
Жаҳон | 19:29
-
Россияда террорчилар учун ўлим жазосини жорий этиш таклиф қилинди
Жаҳон | 19:01
-
ФВВ 7 магнитудали зилзила бўлиши ҳақидаги хабарларни рад этди
Ўзбекистон | 18:54
Мавзуга оид

08:30 / 26.03.2025
Хато туфайли ўлимга ҳукм қилинган япониялик чол рекорд миқдорда товон пули олди

16:13 / 17.03.2025
Саакашвили яна 4,5 йиллик қамоқ жазосини олди

08:25 / 01.08.2024
Америкалик 34 йиллик қамоқдан кейин оқланди

11:31 / 02.04.2024