14:17 / 14.12.2018
11565

Лукашенко Путин билан яна учрашмоқчи. Бундан аввал икки давлат раҳбари тортишиб қолганди

Фото: Getty Images /Mikhail Svetlov

Беларусь президенти Александр Лукашенконинг маълум қилишича, Россия етакчиси Владимир Путин билан яна бир бор учрашиш ниятида. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди. У бу ҳақда Россия оммавий ахборот воситалари вакиллари билан Минскдаги учрашувда айтиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, икки давлат ўртасидаги муносабатларда мавжуд бўлган айрим муаммоли масалаларни муҳокама қилмоқчи.

«Очиғини айтадиган бўлсам, биз Беларусь - Россия ўзаро ҳаракатлари якунларини сарҳисоб қилишга тайёргарлик кўрдик. Бироқ, саволлар ҳали ҳам бор. Яқин келажакда, россиялик ҳамкасбим билан биргаликда уларни ҳал қилишга уриниб кўрамиз», - дея қайд этиб ўтди Лукашенко.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лукашенко ва Путин газ нархи ҳақида тортишиб қолгани хабар берилганди.

Шундан сўнг Кремль Путин ва Лукашенконинг газ бўйича тортишувига изоҳ берди.

Top