Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пенсия тизимидаги охирги ўзгаришларга қанча харажат кетади?
Республикада ишловчи пенсионерлар сони 118 минг 736 нафарни ташкил қилар экан, деб ёзмоқда ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев.
Шундан:
35 минг - реал секторда;
22 минг - таълим соҳасида;
20 минг - соғлиқни сақлаш соҳасида.
Пенсия жамғармаси берган маълумотга кўра, ишловчи пенсионерларнинг 40 минг нафари пенсиясини тўлиқ олади, 78 минг нафардан ортиғи эса (66%) пенсияларининг фақат ярмини, яъни 50%ини олишмоқда.
Агар ишловчи пенсионерларга ўртача 400 минг сўм пенсия тайинланган деб тасаввур қилинса (балки ундан кўп ёки камдир), президент Фармони асосида 2019 йил 1 январдан бошлаб уларга 100% пенсия тўланиши ҳисобига ҳар ойда қўшимча 15 млрд 600 млн сўм харажат кетади.
Бундан ташқари, пенсия ҳисоблашда иш ҳақининг максимал миқдори ЭКИҲ 8 баравардан 10 бараварга ошгани учун қайта ҳисоб-китоб натижасида 533 мингдан кўпроқ пенсионерларнинг пенсияси ўртача 65 минг сўмдан 265 минг сўмгача ошар экан.
Умуман олганда, ушбу фармонни бажариш учун 2019 йилда жами 1,8 трлн сўм миқдорида маблағ талаб этилар экан, деб ёзади Х. Худойбердиев.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонунга ўзгартишлар киритилиши хабар берилганди.
Мавзуга оид
15:21 / 14.02.2026
“Пенсиянгиз кейинги ойдан оширилади” – бу ёлғон!
12:04 / 21.01.2026
Пенсияни нақд шаклга ўтказиш осонлашди
18:49 / 05.01.2026
Байден АҚШ собиқ президентлари орасида энг юқори пенсияни олиши аниқланди
21:02 / 29.12.2025