14:03 / 15.12.2018
25768

Қозоғистондаги музейда Назарбоевнинг зирҳли автомобили пайдо бўлди

Фото: Tengrinews

Қозоғистон президентининг Темиртаудаги Тарихий-маданий марказида янги эксклюзив экспонат пайдо бўлди, деб хабар бермоқда Zakon.kz.

Эндиликда, ҳар бир ташриф буюрувчи Нурсултон Назарбоевнинг автомобилини яқиндан томоша қилиш имкониятига эга.

Қозоғистон президенти 2005 йилда ишлаб чиқарилган, қора Мерседес S- синфдаги автомобилдан фойдаланган. Мамлакат етакчисининг хавфсизлиги нуқтаи назаридан, автомобиль зирҳланган ойна ва ҳимоя тизимига эга. Транспорт оғирлиги 5,5 тонна. Машина тарихий-маданий марказнинг фойесида ўрнатилди.

Автомобиль тақдимотининг биринчи кунидаёқ жуда кўп одамлар тўпланди. Ташриф буюрувчилар махсус экскурсия ўтказувчига машина хусусиятлари ҳақида кўплаб саволлар беришган. Тадбирга президентнинг сафдошлари ҳам таклиф этилди.

Фото:Zakon.kz

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ биринчи президент кунига бағишлаб Темиртау тарихий-маданий марказига 16та янги экспонат топширилганди. Улар Нурсултон Назарбоевнинг шахсий буюмлари, шунингдек, давлат раҳбарлари, дўстлари ва спортчилар совғаларидир.

Марказ ходимлари сўзларига кўра, барча янги экспонатлар ноёб, аммо уларнинг орасида жуда муҳимлари ҳам бор. Мисол учун, Владимир Путиннинг совғаси - Россия қишлоқ хўжалиги бўйича 12 жилдлик энциклопедия. Бу китоблар 1900-1905 йилларда нашр этилган. Бундай катта ёшга қарамасдан, улар жуда яхши ҳолатда, махсус чарм қопламда сақланади.

Умуман олганда, тарихий-маданий марказда 3000дан ортиқ экспонатлар мавжуд. 

Top