Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Хавфсиз хонадон» концепциясини жорий этиш бўйича лойиҳа тасдиқланди
Президентнинг 12.12.2018 йилдаги ПҚ-4060-сон қарори билан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимига “Хавфсиз хонадон” концепциясини жорий этиш маъқулланди.
Norma’нинг ёзишича, ҳужжат айрим ўзгартиришлар билан қабул қилинди, улар ҳақида – қуйида.
1. Техник қўриқлаш ва ҳаракатланиш пунктларига хабарни узатиш ва марказлашган кузатувнинг автоматлаштирилган тизимини босқичма-босқич жорий этишга кўпроқ вақт берилди. Энди уни тугаллаш 2022 йилнинг 1 январига эмас, балки 2022 йилнинг 31 декабрига режалаштирилмоқда.
2. Тасдиқланган ҳужжатда дам олиш ва умумий овқатланиш жойлари, туризм объектлари ва савдо-кўнгилочар муассасаларда ички ишлар органларининг жамоат тартибини муҳофаза қилиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида хизматлар кўрсатиши тўғрисида шартномалар тузиш амалиётини жорий этиш кўзланган норма мавжуд эмас.
3. Қўриқлаш бош бошқармасининг матбуот бўлимида 3 нафар эмас, балки 5 нафар мутахассис ишлайди. Бу барпо этилаётган тизимни тарғиб ва оммабоп қилишга ёрдам беради.
Моҳияти ўзгартирилмаган ҳолда бошқа нормалар формулировкасига тузатишлар киритилди.
Эслатиб ўтамиз, қўриқлаш хизмати хизматларидан фойдаланувчилар учун қулай бўлиши учун:
• ИИО қўриқлаш хизмати мутахассисларини чақиришнинг қисқа рақами ташкил этилади;
• техник қўриқлаш ва ҳаракатланиш пунктларига уланиш учун онлайн ариза расмийлаштириш тартиби киритилади.
Ҳужжат 13.12.2018 йилдан кучга кирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда янги турар жойлар мажбурий равишда газоанализаторлар билан жиҳозланиши хабар қилинганди.
Мавзуга оид
14:24 / 14.03.2026
Хивада «Боқий шаҳар» концепцияси асосида янги ҳудуд барпо этилади
17:48 / 26.12.2025
Байрамларнинг ғоявий-маънавий мазмуни янада кучайтирилади
18:45 / 16.10.2025
Россияда 2026-2030 йилларга мўлжалланган давлат миграция сиёсати концепцияси тасдиқланди
18:08 / 10.10.2025