07:40 / 16.12.2018
29896

Йилнинг энг яхши архитектуравий лойиҳаси маълум қилинди 

Будапештдаги этнографик музей кўчмас мулк соҳасидаги халқаро мукофот International Property Awards талқинига кўра, йилнинг энг яхши архитектуравий лойиҳаси деб топилди. 

Фото: Napur Architect

Ушбу музейдан ташқари, мукофотга 115 давлатдан 1,7 мингдан кўпроқ лойиҳа даъвогарлик қилган.

Фото: Napur Architect

Ҳакамлар ҳайъати музейни лойиҳалаган венгер архитектура студияси ишини юқори баҳолаб, бинонинг шиддатли, аммо содда дизайни ҳамда у жойлашган боғ билан уйғунлигини қайд қилиб ўтишган. Бинонинг яна бир устунлиги унинг 60 фоизи ер остида жойлашгани бўлиб, бу уни атроф-муҳитга янада мослаштириш имконини беради. 

Фото: Napur Architect

Таъкидланишича, музей қурилиши ва у жойлашган боғ реконструкцияси 2017 йилда бошланган.

Фото: Napur Architect
Фото: Napur Architect

 

Top