Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кимё саноатида 2,8 млрд долларлик лойиҳалар амалга оширилади
Ўзбекистонда минерал ўғитлар ва нефт-кимё маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида умумий қиймати 2,8 миллиард доллар бўлган йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёевга “Чирчиқ” кимё-индустриал технопаркида тақдим этилган истиқболли лойиҳалар муҳокамаси чоғида маълум қилинди.
Тақдимотда кимё саноатини модернизация қилиш, юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини оширишга қаратилган режалар кўриб чиқилди.
Қайд этилганидек, мамлакатда йилига 3,7 миллион тонна минерал ўғит ишлаб чиқарилса-да, фосфорли ва сувда эрувчан ўғитларга бўлган талабни қондириш учун соҳани янада ривожлантириш зарур. Шу мақсадда 2,8 миллиард долларлик инвестиция лойиҳалари шакллантирилган.


Нефть-кимё тармоғида ҳам ички бозор эҳтиёжлари ортиб бормоқда. Прогнозларга кўра, 2032 йилга бориб полимер маҳсулотларга бўлган талаб 3,2 миллион тоннага етади. Бу эҳтиёжни қондириш учун Ангренда “Кўмирдан олефинлар олиш” ва Қўнғиротда “Нафтани қайта ишлаш” каби йирик саноат лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилган.
Шунингдек, маиший кимё маҳсулотлари соҳасида ҳам импорт ҳажмини икки баробарга қисқартириш, ички бозорни маҳаллий маҳсулотлар билан таъминлаш даражасини 64 фоизга етказиш ва экспорт кўрсаткичларини ошириш бўйича вазифалар белгиланган.


Тақдимотда “Чирчиқ” кимё-индустриал технопаркининг келгуси ривожланиш режалари ҳам кўриб чиқилди. Унга кўра, 2030 йилга қадар технопаркда инвестициялар ҳажмини 207 миллион долларга, маҳсулот ишлаб чиқаришни 294 миллион долларга ва иш ўринлари сонини 2 минг 300 тага етказиш мақсад қилинган.
Мавзуга оид
14:14
Озарбойжон элчисига «Меҳнат шуҳрати» ордени топширилди
18:26 / 18.06.2026
Шавкат Мирзиёев Янги тараққиёт банки билан ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилди
18:23 / 18.06.2026
Шавкат Мирзиёев Ўмон билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди
17:52 / 18.06.2026