Ўзбекистон | 16:25 / 17.12.2018
31090
2 дақиқада ўқилади

Москва областида ўзбекистонлик уч нафар мигрант ҳалок бўлди

Фото: Глеб Щелкунов / Коммерсантъ

Москва областининг Домодедово туманида газдан заҳарланиш оқибатида беш киши ҳалок бўлди, уларнинг уч нафари - Ўзбекистон фуқаролари. Шифокорлар яна бир жабрланувчининг ҳаёти учун курашмоқда, дея хабар беради «Московский комсомолец».

Нашр маълумотларига кўра, фожиа Шестово қишлоғида содир бўлган, у ерда хусусий меҳмонхона қурилмоқда. Олти нафар ишчи (Ўзбекистондан уч нафар ва Арманистондан уч нафар) учун оддий газ худди газ камераси каби таъсир қилиш билан якунланди.

Якшанба, 16 декабрь куни эрталаб ҳамкасблари уларни беҳуш ҳолда топишган. Қурувчилар тез ёрдам бригадасини чақирганлар. Шифокорлар беш нафар ишчи ўлимини қайд этишган. Яна бир киши тирик бўлган, у Видное шаҳар касалхонасига оғир аҳволда олиб кетилди.

Шифокорларнинг тахминига кўра, фожиага газ билан заҳарланиш сабаб бўлган бўлиши мумкин. Ўз-ўзига хизмат хонасида терговчилар мигрантлар исинишда фойдаланган газ баллонини топишди. Катта эҳтимол билан, эркаклар ухлаб қолишган ва горелка ўчиб қолганини сезмаганлар.

Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг Москва области бўйича бошқарма бошлиғи катта ёрдамчиси Ольга Врадий аниқлик киритишича, терговчилар рўй берган ҳодисанинг барча тафсилотларини аниқлашмоқда. Ҳалок бўлганлар жасади суд-тиббий экспертизадан ўтказилади, бу ўлимга нима сабаб бўлганини аниқлаш учун керак. Жиноий иш очиш бўйича масала ҳал қилинмоқда.

Мавзуга оид