Иқтисодиёт | 12:30 / 17.12.2018
41225
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2018 йил 18 декабрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 12,95 сўмга кўтарилган ва 1 доллар 8325,59 сўмни ташкил этган.

1 евро курси 42.72 сўмга арзонлаб, 1 евро 9413.74 сўмга тенг бўлиб турибди.

1 Россия рубли 0.52 сўмга тушди ва 124.70 сўмни ташкил қилди

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг февралидан буён пасайиб келган доллар курси август ойи бошида 7783 сўмгача тушганди. Курс сентябрь ойидан яна ўса бошлади, сентябрь ойи бошида курс кескин қимматлашиб, бир ҳафтада 176,83 сўмга ўсди ва 1 доллар 8039 сўмга етганди. 

Шундан сўнг расмий курс 18 ҳафта давомида мунтазам кўтарилди ва ўтган ҳафтада 8300 сўмлик нуқтадан ўтган, лекин декабрь ойи бошига келиб, илк марта пасайганди.

Мавзуга оид