18:54 / 17.12.2018
23008

Ўзбекистонда яна бир кўкрак нишони таъсис этилди

Фото: Адлия вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг “Маънавий-маърифий ишлар аълочиси” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди.

Адлия вазирлиги телеграм-каналида ёзилишича, мазкур қарор билан бу бўйича низом тасдиқланди.

Унга кўра, мазкур кўкрак нишони билан Қуролли кучлар тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга муносиб ҳисса қўшган ҳарбий хизматчилар ва фуқаролар, шунингдек Ўзбекистон фуқаролари бўлмаган шахслар ҳам тақдирланади.

Кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти олади.

Хизмат бурчини ўташ вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва фуқаролар ҳам кўкрак нишони билан тақдирланишлари мумкин. Бу ҳолатда кўкрак нишони ва пул мукофоти уларнинг оила аъзоларига топширилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда янги кўкрак нишони таъсис этилганди.

Top