Жаҳон | 00:55 / 19.12.2018
5875
2 дақиқада ўқилади

АҚШда Трамп жамғармаси фаолияти тугатилади

Фото: AP Photo / Susan Walsh

АҚШ президенти Дональд Трамп жамғармаси Нью-Йорк судининг жамғармага қарши даъво аризасини кўриб чиқишни бошлаш қароридан кейин ўз фаолиятини тўхтатишга рози бўлди. Бу ҳақда Нью-Йорк бош прокурори Барбара Андервуд баёнотида айтилган.

Июнда Андервуд жамғармага қарши Трамп президентлик кампанияси билан ноқонуний сиёсий ҳамкорлик қилиш ва Трампнинг шахсий ва ишчи манфаатларига хизмат кўрсатувчи битимларни амалга ошириш айблови билан судга даъво аризаси берган. 

Даъво аризасига кўра, Трамп жамғарманинг хайрия маблағларини ўзининг юридик мажбуриятларини узиш, ўзининг меҳмонхоналари ва бошқа бизнесини илгари суриш, шахсий буюмлар сотиб олиш учун” ишлатган. Ноябрда Нью-Йорк штати олий суди Трампнинг даъво аризасини кўриб чиқишни тўхтатиш талабини рад этган. 

“Трамп жамғармаси фақатгина суд назорати билангина ўз фаолиятини тўхтата олади. У қолган хайрия маблағларини менинг идорам томонидан тасдиқланган ишончли ташкилотлар орасида тақсимлай олади”, деб айтган бош прокурор.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид