Жаҳон | 15:47 / 05.06.2020
7344
2 дақиқада ўқилади

Twitter Трампнинг Жорж Флойд ўлимига бағишланган видеосини ўчириб ташлади

Тўрт дақиқага яқин давом этувчи роликда Трамп "радикал сўл гуруҳлар" томонидан келиб чиқаётган "зўравонлик ва тартибсизлик" ҳақида гапирган.

Фото: REUTERS

Twitter маъмурияти АҚШ президенти Дональд Трампнинг Миннеаполисда полиция зўравонлиги қурбони бўлган афроамерикалик Жорж Флойднинг ўлимига бағишланган видеролигини ўчириб ташлади. Бу ҳақда АҚШ президентининг сайлов штаби маълум қилди.

“Twitter ва Жек (Twitter бош директори Жек Дорси – таҳр.) президент Дональд Трампнинг Жорж Флойд билан юз берган фожиадан кейинги юксак ва бирлашишга чақирувчи мурожаатини цензура қилди. ОАВ бу чиқишни ёритишдан бош тортди", - дейилади Оқ уй раҳбарининг сайлов штаби микроблогида.

3 июнь кунги видеоролик "муаллифлик ҳуқуқи эгасининг хабарига жавобан ўчирилган". Тўрт дақиқага яқин давом этувчи роликда Трамп "радикал сўл гуруҳлар" томонидан келиб чиқаётган "зўравонлик ва тартибсизлик" ҳақида гапирган. Видеода тартибсизликлар ва талончиликлар акс этган кадрлар аҳоли билан елкама-елка турган полициячилар ва кўчалардаги чиқиндилар тозалаётгани кадрлари билан алмашади.

"Бу ҳолат Twitter ўз хоҳишидан келиб чиқиб қоида ўрнатишининг яққол мисолидир", - деди президентнинг сайловолди штаби вакили Эндрю Кларк The Hill газетасига берган интервьюсида.

Аввалроқ Twitter Трампнинг хабарини “фейк хабар” сифатида белгилаганидан сўнг АҚШ президенти бундан қаттиқ норози бўлганди.

Кейинроқ эса Трампнинг Миннеаполисдаги тартибсизликлар ҳақидаги ёзувини ижтимоий тармоқ қоидаларига зид деб топди.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти