Light | 00:47 / 20.12.2018
37089
4 дақиқада ўқилади

Овқат истеъмол қилиш вақтини ўтказиб юборсангиз...

Нонушта қилишга улгурмайсиз, чунки ухлаб қолдингиз. Тушлик вақтида эса ишга оид учрашувни ўтказдингизми? Ёки уйга келдингиз ва кечки овқатни тайёрлаш ҳамда ейиш учун куч йўқлиги сабаб дарҳол ухлаб қолдингизми?

Фото: Unsplash

Вақтида овқатланмасликка организмнинг реакцияси ёш, соғликнинг ҳолати, парҳез ва фаоллик даражасига қарамай ҳолат доимий равишда такрорланганида муайян оқибатлар билан жавоб қайтаради. Улар айнан нималар экани ҳақида қуйида маълумотга эга бўласиз.

Бироз вазн йўқотасиз

Овқат вақтида истеъмол қилинмаганида юзага келадиган оқибатлардан бири — вазн йўқотиш. “Аслида вақтида овқатланмаслик озишда жуда катта ёрдам бериши мумкин, — дейди парҳезшунос Брук Алперт (Brooke Alpert). — Бироқ буни амалга оширишнинг тўғри ва нотўғри усуллари мавжуд. Чунки агар ўзингизни чеклаш ёки жазолаш учун овқатланмасангиз, бу носоғлом ёндашув бўлади”.

Альперт кун давомида камроқ ейиш учун вақтида овқатланмайдиганлар одатда кейинги овқат истеъмолида ортиқча еб юборишларини айтади. Буни ҳисобга олиш керак. Бошқа томондан эса нонушта ёки биринчи тушликдан воз кечиш 2017 йил тадқиқот натижаларига кўра ортиқча вазнли кишилар учун фойдали бўлиши мумкин.

Ортиқча ейишни бошлайсиз

2018 йилда International Journal of Obesityʼда ўтказилган тадқиқотлар кун давомида егуликдан воз кечиш очликнинг умумий даражасини ошириб юборишини кўрсатди. Бу эса ўз навбатида ортиқча истеъмол қилиш ёки алкоголга мойилликни чақириши мумкин. Энг қўрқинчлиси, ўзингизни чеклашни бас қилишингиз билан кўп истеъмол қилишни бошлайсиз. Гастрономик зўриқишга одатланган организмга нормага қайтиши учун вақт керак бўлади.

Кўпроқ чарчайсиз

“Бу қондаги глюкоза кўрсаткичининг пасайиши билан боғлиқ”, — дейди овқатланиш бўйича мутахассис ва Eating in Color китоби муаллифи Фрэнсис Ларгеман-Рот (Frances Largeman-Roth). — Мияни озиқлантирмаганимизда бу организмга тинчланиш вақти келгани ҳақидаги сигнал кўринишида боради”. Ана шунинг учун ҳам вақтида овқатланмаганингизда бир неча соатдан кейин сизни ҳисобот тайёрлаш ёки мажлис кутмаётгани борасида ишонч ҳосил қилиш лозим.

Қорнингиз текислашади

Фрэнсис Ларгеман-Рот вақтида овқатланмасликнинг яна бир ижобий таъсирини тушунтиради. Бу қориннинг камроқ шишиши. “Бу овқат ҳазм қилиш тизимига егуликни қайта ишлаш учун кўпроқ вақт берилгани сабаб содир бўлади”, — дея изоҳлайди мутахассис.

Бунга қўшимча тарзда тадқиқотлар шуни кўрсатадики, кун давомидаги овқат истеъмолидан бири ўз вақтида бўлмаса, қорин соҳасидаги ёғни камайтириш ва организмдаги яллиғланиш маркерларини нормаллаштириш нуқтаи-назаридан фойдали бўлиши мумкин.

Ўз ҳаётингизни узайтиришингиз мумкин

2018 йилда Cell Metabolism журналида нашр этилган тадқиқот натижаларига кўра ана шу фикрга келинган. Кам истеъмол қилинганида ёш билан боғлиқ касалликлар, жумладан жигар касалликлари ёки моддалар алмашинувининг бузилиши кам кузатилган.

Умуман олганда, гап вақтида овқатланмасликнинг афзаллиги ҳақида эмас, порция ҳажмини камайтиришдадир. Буни ёдда тутинг.

Мавзуга оид