Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Туркманистон чегара бўйича музокаралар ўтказди
2018 йилнинг 13-19 декабрь кунлари Туркманобод шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасидаги Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича Ўзбекистон-Туркманистон ҳукуматлараро қўшма комиссияси ишчи гуруҳларининг учрашуви бўлиб ўтди.
ТИВ хабарига кўра, музокаралар чоғида Ўзбекистон-Туркманистон давлат чегараси участкасида амалга оширилган қўшма дала топографик-геодезия ишлари натижалари кўриб чиқилди, 2018 йилда бажарилган ишлар сарҳисоб қилинди ҳамда 2019 йилдаги учрашувларнинг режа-жадвали келишиб олинди.
Ўзбекистон-Туркманистон давлат чегарасини демаркацияси қилишнинг норматив ҳужжатлари лойиҳалари устидаги ишлар якунланди.
Учрашув анъанавий дўстлик ва ҳамфикрлилик руҳида бўлиб ўтди. Музокаралар якунида Баённома имзоланди, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
08:53 / 23.03.2026
Тошкент ва Ашхобод ўртасида иқтисодий ҳамкорлик кучайтирилади
16:34 / 20.03.2026
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари бир-бирларини табрикладилар
20:29 / 02.03.2026
Эрондаги ўзбекистонликларга Туркманистон орқали чиқишга кўмаклашилади
12:53 / 17.02.2026