Божхона қўмитасининг собиқ раиси Муиджон Тоҳирий қўлга олинди

Ўзбекистон Давлат божхона қўмитасининг собиқ раиси Муиджон Тоҳирий ҳибсга олинган. Бу маълумотни Бош прокуратура матбуот хизмати Kun.uz мухбирига тасдиқлади.
«Муиджон Тоҳирий қўлга олинди. Ҳозир тергов олиб борилмоқда. Тергов сири нуқтаи назаридан бошқа маълумот берилиши мақсадга мувофиқ эмас», дея маълумот берган Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Сурайё Раҳмонова.
Ўз вақтида Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг қўриқлаш хизматига раҳбарлик қилган Муиджон Тоҳирий 2016 йилнинг декабрида Зоҳид Дусанов ўрнига Давлат божхона қўмитасига раҳбар этиб тайинланганди. У 2018 йилнинг февралида қўмита раислигини ҳам тарк этганди.
Муиджон Тоҳирий турли йилларда Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларида масъул лавозимларда ишлаган. 2010 йил сентябрдан 2011 йил июнгача Ўзбекистон президентининг давлат маслаҳатчиси бўлган, 2013 йилда Президент хавфсизлиги хизматини ҳам бошқарган.
Унинг қўлга олиниши қайси даврдаги фаолияти билан боғлиқлиги маълум эмас.
Тавсия этамиз
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
“Gentra – қоронғилик тимсоли” – Миршакар Файзуллоев
Ўзбекистон | 19:25 / 20.04.2025
АҚШда бир ой ичида минглаб талабаларнинг визалари бекор қилинди
Жаҳон | 23:47 / 18.04.2025
Тошкент вилоятидаги баъзи йўлларда рухсат этилган тезлик 80 км/соатгача чекланди
Ўзбекистон | 23:28 / 18.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Путин Украинадаги жанговар ҳаракатларни ҳозирги фронт чизиғи бўйлаб тўхтатишни таклиф қилди — FT
Жаҳон | 01:32
-
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Самарқандга келди
Ўзбекистон | 23:20 / 22.04.2025
-
Қозоғистонда ота-онаси қарамоғисиз қолган бола Ўзбекистонга қайтарилди
Жамият | 23:14 / 22.04.2025
-
NASA зонди ноодатий шаклга эга астероид суратларини узатди
Жаҳон | 23:01 / 22.04.2025
Мавзуга оид

20:24 / 20.05.2019
Давлат божхона қўмитасининг собиқ раҳбари Муиджон Тоҳирий уч ярим йилга қамалди

18:06 / 24.12.2018
Туробжон Жўраев, Муиджон Тоҳирий ишлари бўйича мумкин бўлган маълумотларни ошкор қиляпмиз – Бош прокуратура

19:20 / 13.02.2018
Божхона қўмитаси раҳбари ишдан кетди

13:29 / 14.06.2017