22:47 / 24.12.2018
14449

Овқат контейнерларида қандай хавф бор?

Контейнерлардан тобора кўп фойдаланяпмиз. Уларда овқат қолдиқларини сақлаш ёки таомни ўзингиз билан олиб кетиш қулай. Айрим мутахассисларнинг фикрига кўра, контейнерларда хавф яширин.

Нима учун овқат контейнерлари хавфли?

Пластик контейнерлар ўтган асрнинг ўрталарида кашф этилган. Улар Tupperware маркаси остида ишлаб чиқарилган. Бу бренд ҳозирги кунда ҳам мавжуд. Компания исталган таъб учун юқори сифатли идишларни ишлаб чиқаради.

Қайд этиш лозимки, ҳамма ишлаб чиқарувчилар ҳам супер сифатли буюмларни яратиш имкониятига эга эмас.

Пластик идиш асосан поликарбонат пластикдан ишлаб чиқарилади. Қизиш вақтида бисфенолнинг катта дозаси ажралиб чиқади. Табиийки, кимёвий модданинг бир қисми овқатга тушади, кейин эса инсон организмига.

Бисфенол нимаси билан зарарли?

Бисфенол эстрогеннинг аналоги саналади. У мия ва репродуктив тизимга таъсир қилади. Бисфенол ҳомиладор ва кўкрак сути билан боқувчи аёллар учун айниқса хавфли.

Бу кимёвий модданинг организмга тушиши боланинг психофизик бузилишлар билан туғилишига олиб келиши мумкин. У кенг миқёсда аутизмдан тортиб ақлий ривожланишдан ортда қолишгача кўринишларда юзага келиши мумкин. Катталар учун бисфенол онкологик касалликлар ривожланиши билан хавф туғдиради.

Бисфенол тўпланувчи таъсирга эга, шунинг учун доимий равишда пластик идиш, контейнердан фойдаланиш ва сувни бутилкалардан ичиш тавсия қилинмайди.

Top