Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Rhenus контейнер йўлакларини ривожлантириш режасини келишиб олди
Брюсселда Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Rhenus Group компаниясининг бош ижрочи директори ва бошқарув кенгаши раиси Тобиас Бартц билан учрашиб, мамлакатда контейнер ташишларини ривожлантириш ва алоқадор инфратузилма лойиҳаларини жадаллаштириш юзасидан келишувга эришди.
Учрашувда транспорт-логистика соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича амалий қадамлар кўриб чиқилди. Хусусан, Ўзбекистонда ташкил этилган UzContargo Andijon қўшма корхонаси иштирокида Андижонда замонавий логистика марказини барпо этиш лойиҳасини тезлаштириш, шунингдек, мамлакат ҳудудида контейнер юк ташувларини ривожлантириш ишларини биргаликда ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар контейнер йўлаклари самарадорлигини ошириш, ташишлар ҳажмини босқичма-босқич кенгайтириш ва хизматлар сифатини яхшилашга қаратилган йўл хариталарини мувофиқлаштириш ниятини билдирди.
Томонлар ҳамкорлик бўйича ишчи алоқаларни фаол давом эттиришга келишиб олди.
Мавзуга оид
14:52 / 08.07.2026
Юк тягачлари ва ярим тиркамалар импорти бож ва утилйиғимдан озод қилинди
10:44 / 07.07.2026
Буви ва набиранинг фожиали ўлими: Андижондаги ЙТҲ қасддан одам ўлдириш дея малакаланиши керак
10:20 / 03.07.2026
Андижонда давлат захирасидаги ерни 160 минг долларга сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди
10:00 / 01.07.2026