Light | 19:15 / 24.12.2018
15602
4 дақиқада ўқилади

Ўзингиз пайқамаган муваффақиятга эришганингизнинг 25 та белгиси

Кишининг барча ишлари жойида, бироқ ўзини шунда ҳам бахтсиз ҳис этадиган ҳолатлар бўлади. Бу мақола аслида ишларингиз у қадар ёмон эмаслигини тушунишда ёрдам беради.

«Ўзингни ўзгалар билан таққослама!», «Бошқаларга ҳасад қилма!» дея доимий равишда такрорлаймиз

Ахир қандай қилиб ҳасад қилмайсиз, қўшнингиз машинасини яна алмаштирди, ҳамкасбнинг лавозими кўтарилди. Шундайми?

Бундай ҳолатда ўзингизни навбатдаги «еб битиришдан» тийиш мушкул. Тўхтанг-тўхтанг. Бор-йўғи тўхташ, ҳақиқий муваффақиятларингизни баҳолаш кифоя. Ана ўшанда ҳаёт яна ёрқин тус олади. Аъло даражада яшаётганингизни англашда ёрдам берадиган рўйхат қуйидагича.

·       Оиладаги муносабатларингиз аввалгига қараганда анча хотиржам тус олди.

·       Ўзингиз истаганча пулга эга эмассиз, бироқ тўлақонли ҳаёт кечиряпсиз.

·       Ёрдам ва кўмак сўрашдан қўрқмайсиз.

·       Уйга катта завқ билан қайтасиз.

·       Ўз талабларингизни доимий равишда ошириб борасиз.

·       Сизга яшашда халақит берадиган нарсалардан халос бўлгансиз.

·       Кўзгудаги аксингиз сизга ёқадиган пайтлар бўлади.

·       Ички танқидчингизга қарши турасиз ва ижобий фикрларни афзал билишга ўргандингиз.

·       Сиз учун исталган нарсани амалга ошириши мумкин бўлган одамлар доираси бор.

·       Муваффақиятсизлик ва тўсиқлар ривожланиш жараёнининг бир қисми эканини тушундингиз.

·       «Сизни яхши кўраман» жумласини эшитасиз.

·       Ўзгартира олмайдиган нарсаларингизни қабул қиласиз, қабул қила олмайдиган нарсаларни ўзгартирасиз.

·       Сиз бошқа шикоят қилмайсиз, бунинг ўрнига диққатингизни ҳаракатларга қаратасиз.

·       Ота-онангизни айбламайсиз, уларни борликларича қабул қиласиз.

·       Сиз ўзгалар сиз ҳақингизда нима деб ўйлашлари ҳақида хавотир олмай қўйдингиз.

·       Ўзгаларнинг муваффақиятларини қайд этишга қодирсиз.

·       Сиз ҳис эта оласиз ва туйғуларингизни ўзгалар билан ўртоқлашасиз.

·       Вақт ва кучингизни сарфлайдиган қизиқишларингиз бор.

·       Хушомадни тўғри қабул қиласиз.

·       Ҳаётингизда интизорлик билан кутадиган нарса ва воқеалар бор.

·       Эришган мақсадларингиз бор.

·       Бошқаларнинг ғамига шерик бўла оласиз.

·       Ишингиз билан боғлиқликни сезяпсиз.

Севасиз ва бошқаларнинг муҳаббатини ҳам қабул қилишга қодирсиз.

Мавзуга оид