Спорт | 11:41 / 25.12.2018
13573
1 дақиқада ўқилади

2018 йилда энг кўп марта рақибини алдаб ўтган футболчи аниқланди

Фото: Getty Images

«Барселона» етакчиси Лионель Месси 2018 йил давомида топ-5 лигаларида тўп сурувчи барча футболчилар ичида бешта кўрсаткич бўйича етакчилик қилмоқда.

Ортда қолаётган йил давомида Месси:
– голлар,
– голли паслар,
– жарима зарбаларидан урилган голлар,
– жарима майдони ташқарисидан урилган голлар,
– голли вазият яратиш,
– рақиб футболчисини алдаб ўтиш бўйича барчадан юқори кўрсаткич қайд этган.

Лео, шунингдек, «Барселона»нинг йил мобайнида урган жами 147та голидан 70тасида (47,6 фоиз) бевосита иштирок этган: 47тасига ўзи муаллифлик қилган бўлса, 23та голга ассистент бўлган.

31 ёшли аргентиналик Ла Лиганинг бу мавсумида 15та ўйин ўтказиб, 15+10 маҳсулдорлик натижасининг муаллифи бўлди. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Месси ўз фаолиятида 5-марта Европа чемпионатларининг энг яхши тўпурарига топшириладиган «Олтин бутса»ни қўлга киритган эди.

Мавзуга оид