10:09 / 25.12.2018
24169

Ҳаёт давомийлигининг тушиб кетиши тахмин қилинди

Фото: 1.cbn.com

Дьюк Университети (АҚШ) олимларининг аниқлашича, Х авлоди вакиллари ва миллениаллар ўртасида ҳаёт давомийлигининг пасайиши ҳамда эрта ўлим хавфининг ортиши кутилмоқда. Бу ҳақда Science Daily нашри хабар берди.

Тадқиқотчиларнинг сўзларига кўра, хавф гуруҳларига 38-45 ёшли (Х кейинги авлоди) ва 27-37 ёшдаги (Y эрта авлоди ёки миллениаллар) одамлар киради. Мутахассислар 1990-2016 йиллардаги Касалликларни назорат ва профилактика қилиш марказлари маълумотларини таҳлил қилиб, ўлим сабабларини аниқлашга уринишди.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, X авлоди вакиллари ва миллениаллар 2008 йилги жаҳон молиявий инқирозига дуч келишди, иш излашда маълум бир мушкуллар билан тўқнашишди, бу уларнинг соғлиғига жиддий таъсир кўрсатди. Ўлимнинг асосий сабаблари орасида ўз жонига қасд қилиш, гиёҳванд моддаларнинг ҳаддан ташқари кўп дозаси, спиртли ичимликларни суиистеъмол қилиш, диабет, саратон ва йўл-транспорт ҳодисалари бор. Бироқ, омиллар ирқ, жинс ҳамда этник келиб чиқишга қараб ўзгаради.

Бундан ташқари, мутахассисларнинг аниқлашича, XX аср ўрталарида дунёга келган авлод вакиллари - беби-бумерлар ўртасида гиёҳванд моддалар, йўл-транспорт ҳодисалари, қотиллик, ўз жонига қасд қилиш, ОИВ ва сурункали обструктив ўпка касаллигидан ўлим хавфи юқоридир.

Top