Ўзбекистон | 08:45 / 25.12.2018
40323
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилади?

Фото: KUN.UZ

Жорий йилнинг 22-23 декабрда ва 24 декабрга ўтар кечаси республика ҳудудларига бироз нам ҳаво массалари кириб келди. Ўзбекистон бўйича бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлди, деб хабар бермоқда ФВВ матбуот хизмати.

Ёғингарчилик миқдори 0 мм.дан 2,0 мм.гачани, Қашқадарё вилоятида бир кеча-кундузда 5 мм.гачани, республиканинг айрим тоғ олди ва тоғ ҳудудларида 16 мм.гачани ташкил этди.

Ҳаво ҳарорати кечаси 2-7 даража совуқдан 3 даража совуқ - 2 даража илиққача аста-секин кўтарилди, кундузи 2-7 даража илиқ атрофида, бу ҳароратнинг меъёрий қийматларидан 2-5 даражага кам бўлди.

25-26 декабрда Қозоғистон орқали Каспий денгизи ҳудудларидан деярли салқин ва нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. 25 декабрда Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида, 26 декабрда республика ҳудудларининг кўп қисмида бироз ёғингарчилик бўлади. Ҳаво ҳарорати 25 декабрда кечаси 0-5 даража совуқни, кундузи 2-7 даража илиқни, 26 декабрда кечаси 3 даража совуқ - 2 даража илиқни, кундузи 5-10 даража илиқни ташкил этади.

27-28 декабрда қуруқ ва илиқ об-ҳаво ўрнашади, кундузги ҳаво ҳарорати 10-15 даража илиққача, жанубда 16-18 даража илиққача кўтарилади.

29 декабрда Каспий денгизи ҳудудларидан яна деярли салқин ва нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Республика бўйича баъзи жойларда туман тушиши кутилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид