Жаҳон | 00:40 / 25.12.2018
9348
2 дақиқада ўқилади

Трамп иттифоқдошларни ҳурмат қилмаслиги ҳақидаги танқидларга жавоб берди

АҚШ президенти Дональд Трамп нима учун уни иттифоқдошларни ҳурмат қилмасликда айблашларига изоҳ берди. У бу ҳақда твиттердаги саҳифасида маълум қилди.

“Менга бошқа давлатлар билан шериклик ёқмайди ёки уни қадрламайди, деб ўйлайдиган сенаторлар янглишадилар, МЕН ҚАДРЛАЙМАН”, деб ёзган Трамп.

АҚШ раҳбарининг таъкидлашича, унга Вашингтон “бутун дунё бўйлаб жуда бой давлатларнинг қуролли кучларини мунтазам қўллаб-қувватлаши, бу давлатлар эса АҚШ ва унинг солиқ тўловчилари пулларидан фойдаланишлари” ёқмайди. “Генерал Мэттис бу муаммоларни кўрмаган. МЕН ЭСА КЎРАМАН ва бартараф этаман”, деб давом эттирган Трамп. 

У Барак Обама президентлиги вақтида “1,8 млрд доллар нақд пул ортилган самолётлар Эронга ядровий дастурни қўллаб-қувватлаш учун жўнатилганини” эслатиб ўтган.

Пентагон раҳбари Жеймс Мэттис истеъфога кетиши ҳақида Трампга йўллаган мактубида АҚШ президенти Вашингтоннинг иттифоқдошларига кўпроқ ҳурмат билан муносабатда бўлиши кераклигини уқдирган. 

Мавзуга оид