Жаҳон | 00:03 / 27.12.2018
13251
2 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда бир кунда уч нафар вазир лавозимига тайинланди

Қозоғистон Мудофаа ишлари ва аэрокосмик саноати вазирлиги раҳбари лавозимида ишлаган Бейбут Атамқулов мамлакат президенти Нурсултон Назарбоев қарорига асосан Ташқи ишлар вазири этиб тайинланди. Бу ҳақда расмий Остона хабар берган

Бейбут Атамкулов
Фото: tengrinews.kz

Шу пайтгача Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигини бошқариб келаётган Қайрат Абдраҳмонов эса бошқа ишга ўтиши муносабати билан ишдан бўшатилган. Мудофаа ишлари ва аэрокосмик саноати вазирлигига эса Аскар Жумағалиев вазир этиб тайинланди. У бир вақтнинг ўзида Бош вазир ўринбосари мақомини сақлаб қолади. 

Аскар Жумагалиев.
Фото Турар Казангапов

Жумағалиев бунга қадар «Қазатомсаноат» МАК АЖ бошқарув раиси лавозимида ишлаганди.

Шунингдек, Инвестициялар ва ривожланиш вазирлигидан қайта ташкил этилган Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигига ҳам раҳбар тайинланди. Эндиликда янги ташкил этилган вазирликни, аввал ҳам вазир лавозимида ишлаган Женис Қосимбек бошқаради.

Женис Касымбек

Мавзуга оид