Жаҳон | 15:32 / 27.12.2018
12567
1 дақиқада ўқилади

Трамп ташрифидан сўнг АҚШнинг Ироқдаги элчихонаси яқинида портлашлар содир бўлди

Фото: Jonathan Ernst Reuters

Бағдод шаҳридаги АҚШнинг Ироқдаги элчихонаси жойлашган "яшил ҳудуд"да бир нечта портлашлар юз берди. Shafaaq news порталининг хабар беришича, АҚШ президенти Дональд Трампнинг Ироққа ташрифидан сўнг бир нечта миномёт снарядлари портлаган.

Ҳужумга жавобан элчихона қўриқчилари бир нечта огоҳлантирувчи ўқ узишган.  

Америка томони мазкур ҳужумни расман изоҳламаган.

Аввалроқ Трамп рафиқаси билан Ироққа ташриф буюргани хабар қилинганди

Мавзуга оид