12:59 / 29.12.2018
7527
Реклама

«Қишлоқ қурилиш банк» АТБ ISO 9001:2015 стандарти сертификатини қўлга киритди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги «Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва барқарорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, мамлакатимиз молия секторида тижорат банклари фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш, рискларни бошқаришнинг замонавий тамойиллари жорий қилинмоқда.

«Қишлоқ қурилиш банк» акциядорлик тижорат банки ISO 9001:2015 сифат менежменти тизими аудитидан муваффақиятли ўтиб, мувофиқлик стандартини қўлга киритди. Бу - банк томонидан истеъмолчиларнинг талаб ва эҳтиёжларини доимий қондириб бориш борасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатларнинг яна бир маҳсулидир.

- «Қишлоқ қурилиш банк» илғор хорижий тажрибаларни ва замонавий хизматларни жорий этиш орқали Ўзбекистон молия бозоридаги ўрни ва иштирокини кенгайтириб бормоқда, - деди банкнинг Стратегик ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Облоёр Шарипов. - Сифат менежменти тизимининг жорий этилиши банкимиз учун стратегик аҳамиятга эга. Натижаларни яхшилаш учун мустаҳкам пойдевор ҳозирлаш ва умумий олганда унинг банкнинг барқарор ривожланишини таъминлашда бу муҳимдир. Мижозларнинг талаб ва истакларини қондириш банкни стратегик ривожлантиришнинг асосий йўналишларидан бири сифатида белгиланган. ISO 9001 сифат менежментининг устунлиги шундаки, унда  фаолият давомида хавф ва қалтисликларни бартараф қилишга йўналтирилган жараёнлар жорий этилган. Эндиликда банкимиз мижозларга хизмат кўрсатишда, янги маҳсулотлар ва хизматларни яратишда ISO 9001да акс этган менежмент сифати принципларига таянади.

ISO 9001:2015 сифат менежменти истеъмолчиларнинг талаб ва эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган тизимдир. Мазкур стандартларга мувофиқлик мижозларнинг банкка бўлган муносабатларини таҳлил қилиш ва улар билан ишлаш жараёнларини ташкил этиш мезонлари учун асос яратади.  Шунингдек, хизмат кўрсатиш сифатини янада оширишга ва хизматлар кўламини кенгайтиришга хизмат қилади.

«Қишлоқ қурилиш банк» – фаровон ҳаётингиз хизматида!

Маълумот учун:

Телефон: 71 150-93-39

Веб-сайт: www.qqb.uz

Telegram:  t.me/QQBANK

Facebook: fb.com/official.qqb.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top