14:20 / 30.12.2018
44568

2018 йил фотосуратларда: Космосга чиққан автомашина, Ердаги офатлар ва Ўзбекистондаги флешмоблар

Якунланиб бораётган 2018 йилда ҳар йилгидан кўра кўпроқ шов-шувли воқеалар бўлиб ўтди. Қуйидаги фотогалереяда йилнинг энг асосий воқеалари ва энг муваффақиятли суратлар яна бир эслаб ўтилади. Унда ўқувчи Илон Маск космосга олиб чиққан автомобилдан тортиб, Ўзбекистондаги автомобиллар янги йил арафасида ўзига хос флешмоб доирасида арча тасвирини ҳосил қилишганини кўриши мумкин.

Menahem Kahana / AFP / Scanpix / LETA

Қушлар миграцияси. Исроил. 2018 йилнинг 22 январи
 

Фото: ОФК

2018 йил, 27 январь. Хитойда бўлиб ўтган Осиё чемпионати Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё чемпионлигини қўлга киритди.
 

SpaceX

6 февралда Space X компанияси дунёдаги энг оғир ракета-ташувчи Falcon Heavy ракетасининг илк парвозини амалга оширди. Ракета бортига компания раҳбари Илон Маскнинг қизил рангдаги Tesla Roadster машинаси жойлаштирилди.
 

Billy H.C. Kwok / Getty Images

2018 йилнинг 8 феврали. Тайвандаги зилзила оқибатлари. 6,4 магнитудали зилзила оқибатида Тайван сайёҳлик маркази биноси ва яна тўртта бино қулаб тушди. Юздан ортиқ киши ҳалок бўлиб, юзлаб кишилар жароҳатланди.
 

Martin Bureau / AFP / Scanpix / LETA

Февраль ойида Жанубий Кореянинг Пёнгчанг шаҳрида Қишки олимпиада ўйинлари ўтказилди. Допинг можароси туфайли Россия турнирдан четлатилди, аммо россиялик спортчиларга Олимпия атлетлари байроғи остида иштирок этишга рухсат берилди
 

Olmo Calvo / AP / Scanpix / LETA

2018 йил, 18 февраль. Миграция муаммолари бу йилда ҳам давом этди. Африка ва Яқин Шарқдан чиққан қочқинлар Европа томон хавфли йўналишларда интилишда давом этишди. Суратда ҳалокатга учраган қочқинлар Ливия қирғоқларидан 60 миля масофада қутқарувчиларни кутишмоқда.
 

Александр Земляниченко / AP / Scanpix / LETA

2018 йил 1 март. Владимир Путиннинг Федераль мажлисга мурожаатномаси.
 

Фото: Россия ФВВ

25 март куни Кемерово шаҳридаги «Зимняя вишня» савдо марказида рўй берган ёнғин оқибатида 65 киши, жумладан 41 нафар бола ҳалок бўлди, марҳумлар хотирасига мамлакатда 3 кунлик мотам эълон қилинди.
 

Фото: Aram Kirakosyan / AP

2018 йил, 17 апрель. Апрель ойида Арманистонда «Бахмал инқилоб» бўлиб ўтди ва май ойи бошига келиб сўл сиёсатчи Армен Сарксян халқ ёрдамида собиқ президент Серж Саргсян бош вазирликдан истеъфо беришига эришиб, ҳукуматни қўлга олди.
 

Korea Summit press pool / Reuters / Scanpix / LETA

 2018 йил, 27 апрель. Жанубий Корея президенти Мун Жэ Ин ва Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин икки мамлакат чегарасидаги ҳарбийсизлаштирилган ҳудудда.
 

Валентин Егоршин / Meduza

2018 йилнинг 5 майи. Петербург полицияси президентликка қайта сайланган Путинга қарши унинг инаугурация маросими арафасида мухолифатчи Алексей Навальний тарафдорлари томонидан уюштирилган «Он нам не царь» («У бизга шоҳ эмас») акцияси иштирокчисини жазолашмоқда.
 

Mahmud Hams / AFP / Scanpix / LETA

2018 йил, 11 май. Ғазо секторида яна низолар тикланди.
 

Danny Lawson / pool / Reuters / Scanpix / LETA

2018 йил, 19 май. Америкалик қора танли қўшиқчи Меган Маркл Буюк Британия қироллиги шаҳзодаси Гаррига турмушга чиқди.
 

Marco Garcia / Reuters / Scanpix / LETA

2018 йил, 28 май. Ҳавайидаги вулқон оқибатлари.
 

Jesco Denzel / Bundesregierung / AFP / Scanpix / LETA

2018 йил, 9 июнь. Канадада «Катта еттилик» саммити вақтида
 

Evan Frost / Minnesota Public Radio / AP / Scanpix / LETA

2018 йил, 12 июнь. Енот UBS биноси бўйлаб кўтарилиб бормоқда
 

Iman Al-Dabbagh для The Washington Post / Getty Images

2018 йил, 24 июнь. Саудия Арабистонида аёлларга автомобиль бошқаришга рухсат берилди
 

Виктор Кручинин / ТАСС

2018 йил 25 июнь. Россиядаги жаҳон чемпионатига келган мухлислар байрам қилишмоқда
 

Станислав Красильников / ТАСС / Scanpix / LETA

2018 йил, 15 июль. Жаҳон чемпионати финали вақтида Pussy Riot ташкилоти аъзолари «Лужники» ўйингоҳи майдонига тушиб келишди ва «Милиционер ўйинга қўшилади» акцияси орқали ўз норозиликларини шу тариқа изҳор қилишди
 

Алексей Никольский / Sputnik / Scanpix / LETA

2018 йил, 15 июль. Франция президенти Эммануэль Макрон жаҳон чемпионати финалида французларнинг голини нишонламоқда.

 

Reuters

2018 йил, 15 июль. Франция жаҳон чемпиони

2018 йил, 15 июль. Жаҳон чемпионати тақдирлаш маросими. Ёмғир шаррос қуйиб турган маҳалда фақатгина Путинга соябон келтирилди.

Brendan Smialowski / AFP / Scanpix / LETA

2018 йил, 16 июль. Дональд Трамп ва Владимир Путин Хельсинкидаги саммит вақтида учрашди
 

Kent Porter / The Press Democrat / AP / Scanpix / LETA

2018 йил, 2 август. Калифорнияда йирик ўрмон ёнғинлари

 

Luca Zennaro / EPA / Scanpix / LETA

2018 йил 15 августи. Италиянинг Генуя шаҳрида автомобиль кўприги қулаши оқибатида 25 киши ҳалок бўлди.
 

Ng Han Guan / AP / Scanpix / LETA

2018 йил, 18 август. Шимолий кореялик солдатлар
 

Reuters

2018 йил, 18 август. Венесуэладаги инфляция: 14,600,000 боливарга 2,4 кг оғирликдаги жўжа
 

Jiji Press / AFP / Scanpix / LETA

2018 йил 6 сентябрь. Япониядаги зилзила оқибатлари

 

James Yaingeluo / AP / Scanpix / LETA

2018 йил, 28 сентябрь. Балиқчилар Микронезиядаги авиаҳалокатдан кейин жабрланганларга ёрдам кўрсатишмоқда
 

Aaron Favila / AP / Scanpix / LETA

 2018 йил, 6 октябрь. Индонезиядаги зилзила оқибатлари

 

Reuters

2018 йил октябрь. Ҳондурасда очлик 
 

Jeff J. Mitchell / Getty Images

2018 йил, 3 октябрь. Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй Консервативлар партияси конференциясининг охирги кунида саҳнага рақс тушиб чиқиб келмоқда.
 

Тапачуладан Сьюдад-Идальгога йўл
Pedro Pardo / AFP / Scanpix / LETA

Октябрь ойи охирида иқтисодий қашшоқлик ичида қолган Ҳондурасдан чиққан минглаб кишилар АҚШ томонга йўл олишди. Марказий Америка ва Мексика бўйлаб ўтган ҳондурасликларнинг бир қисми ҳибсга олинди, кўпчилик ортга қайтишга мажбур бўлди.
 

Фото: epa/vostock-photo

Ноябрь ойида Калифорния штатида янада йирик ва даҳшатли ўрмон ёнғинлари бўлиб ўтди. Табиий офатлар натижасида юзлаб кишилар ҳалок бўлди, мингдан ортиқ киши бедарак кетди. Бу Қўшма Штатлар тарихидаги энг йирик ўрмон ёнғинлари бўлди
 

Marc Lester / Anchorage Daily News / AP / Scanpix / LETA

 2018 йил, 30 ноябрь. Аляскада зилзила оқибатлари
 

Alain Jocard / AFP / Scanpix / LETA

2018 йил, 1 декабрь. Ноябрь ойининг иккинчи ярмида Францияда бензин ва ёқилғи нархлари ошишига қарши «Сариқ жилетлилар» акцияси бошланди. Икки ҳафта давом этган акциялардан кейин Франция ҳукумати ён беришга мажбур бўлди, ёқилғи нархлари ошмайдиган бўлди. Кейинроқ намойишчилар бошқа ижтимоий ислоҳотлар ўтказишни ва мамлакат президенти Эммануэль Макроннинг истеъфосини ҳам талаб қилишди ва намойишларнинг янги тўлқини бошланди.

 

ESA/DLR/FU Berlin

Европа космик агентлиги Марсдаги Королёв кратерининг Mars Express зонди томонидан олинган фотосуратини эълон қилди. Совет космик аппаратлари конструктори Сергей Королёв шарафига номланган кратер Марснинг шимолий қутб қалпоғини ўраб турувчи Олимпия қумтепа майдонларида жойлашган. Королёв кратерининг диаметри 82 километр бўлиб, тўлиқ муз билан қопланган. Муз қоплами йил давомида эримайди. Кратер марказида музнинг қалинлиги 1,8 километрга етади. 
 

Фото: AP

22 декабрь куни Индонезия қирғоқларига цунами ёпирилди. Ҳалок бўлганлар сони 400 нафардан ошди, 800дан ортиқ киши жабрланди.
 

Фото: «Дарё»

Водий вилоятларидаги сиқилган газ қуйиш шохобчаларида километрлаб навбатлар юзага келган вақтда Наманган шаҳридаги отчопар ҳудудида ҳайдовчилар томонидан Янги йил флешмоби ўтказилди: 400 та автомобилдан арча ҳосил қилинди. ЙҲХБ автомобиллари эса унинг юлдузи бўлишди. Кейинчалик бу флешмобга Самарқанд ва Бухородаги автомобиллар эгалари ҳам қўшилишди.

Фото: «Дарё»
Фото: «Дарё»

Азиз Қаршиев 

Top