Жамият | 13:51 / 30.12.2018
8872
2 дақиқада ўқилади

АТБ «МИКРОКРЕДИТБАНК» хизматларидан тўлиқ 24/7 режимда фойдаланиш мумкин

Фото: АТБ “Микрокредитбанк”

“Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки юртимиз аҳолисини барча турдаги банк хизматлари билан қўллаб-қувватлаш орқали фаолиятини янада такомиллаштирмоқда. Банк ўзининг хизматлари билан республикамизнинг энг чекка ҳудудларигача кириб бормоқда. Жумладан, АТБ “Микрокредитбанк”нинг  24/7 режимида ўз-ўзига хизмат кўрсатиш шохобчалари тармоғи тобора кенгайиши бунинг яққол мисоли.

 Фото: АТБ “Микрокредитбанк”

Яқинда аҳолига қулайлик яратиш ва замонавий хизматлар кўламини кенгайтириш ҳамда хорижлик меҳмонларга яқиндан хизмат кўрсатиш мақсадида, Бухоро ва Самарқанд вилоятларининг марказларида 24/7 режимида ўз-ўзига хизмат кўрсатиш шохобчалари фойдаланишга топширилди.

АТБ “Микрокредитбанк” томонидан кўп функционалли, автоматлаштирилган валюта айирбошлаш банкоматлари ишга туширилди. Бугунги кунда республиканинг Тошкент шаҳар, Самарқанд, Бухоро, Хоразм, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида валюта банкоматлари 24/7 режимида ўз-ўзига хизмат кўрсатиш шохобчалари, банк филиаллари ва аҳоли гавжум жойларда ҳафтанинг 7 кунида, 24 соат режимида аҳолига нақд валюта айирбошлаш хизматларини кўрсатмоқда.

 Фото: АТБ “Микрокредитбанк”

Мазкур шохобчаларга ўрнатилган банкоматлар орқали фуқаролар куннинг исталган вақтида пластик карталаридаги маблағларни нақдлаштириш имкониятлари яратилди.

Бундан ташқари, АТБ “Микрокредитбанк” келгусида 24/7 режимида ўз-ўзига хизмат кўрсатиш шохобчаларини республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам ишга тушириш бўйича иш олиб борилмоқда.

Биз одамлар орасидамиз ва улар ҳақида ўйлаймиз!

 Фото: АТБ “Микрокредитбанк”

МИКРОКРЕДИТБАНК-МАҚСАД САРИ ДАДИЛ ҚАДАМ !

Маълумот учун:

Телефон: (71) 202-99-99 (1054,1056)

Веб-сайт: www.mikrokreditbank.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид