Жамият | 16:46 / 30.12.2018
15083
1 дақиқада ўқилади

Бутун дунёда севиб истеъмол қилинадиган музқаймоқ, эндиликда Тошкентда!

2018 йил 29 декабр куни Ўзбекистонда франчайзинг асосида фаолият юритувчи халқаро брендлар сони яна биттага ортди: мамлакатимизга «Баскин Роббинс» музқаймоқ бренди кириб келди.

Фото: Баскин Роббинс

Бренднинг Тошкентдаги илк кафеси Samarqand Darvoza кўнгилочар савдо марказининг иккинчи қаватида очилди. Кафеда «Баскин Роббинс» музқаймоғининг 30 дан ортиқ турлари: қаймоқли музқаймоқ, шакарсиз музқаймоқ, сорбетлар, шарбатлар, музлар, шунингдек ширинликлар, сутли коктейллар ва пишириқлар тақдим этилган.

Фото: Баскин Роббинс

Компания яқин келажакда Next, Compass КСМлари, Samarqand Darvoza савдо марказининг фудкортида, шунингдек Anhor Lokomotiv парки ҳудудларидан савдо шохобчаларини очишни режалаштирган.

Фото: Баскин Роббинс

«Баскин Роббинс» жаҳондаги энг йирик музқаймоқ-кафелар тармоғи ҳамда музқаймоқ турлари ва навлари бўйича жаҳон етакчисидир. Маҳсулот Ўзбекистонга  Россиядан келтирилади.

Фото: Баскин Роббинс
Фото: Баскин Роббинс

 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид