Ўзбекистон | 10:40 / 30.12.2018
9630
1 дақиқада ўқилади

Тошкент метрополитени янги йил кечаси ўз фаолиятини узайтиради

31 декабрдан 1 январга ўтар кечаси Тошкент метрополитени ўз фаолиятини бир соатга узайтиради. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизмати хабар қилди.

«Янги йил байрами муносабати билан Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари учун қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида байрам кечасида метрополитен фаолияти соат 01:00га қадар ташкиллаштирилади.

Яъни, 2018 йил 31 декабрь куни соат 22:00дан 2019 йил 1 январь соат 01:00гача бўлган поездлар оралиғи:

- Чилонзор линиясида - 4 дақиқа,
- Ўзбекистон линиясида - 5 дақиқа,
- Юнусобод линиясида - 6 дақиқани ташкил этади», дейилади хабарда.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид