Жамият | 20:23 / 31.12.2018
24110
2 дақиқада ўқилади

Фоторепортаж: Қарши шаҳри марказида «Ватанпарварлар боғи»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 28-29 январь кунлари Қашқадарё вилоятига қилган ташрифи чоғида берган топшириқлари ижросини таъминлаш, вилоятда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, мактаб ўқувчиларида ҳарбийлик касбига ҳавас уйғотиш мақсадида Қарши шаҳри марказида «Ватанпарварлар боғи» бунёд этилди.

Шу мақсадда 7 гектар майдон ободонлаштирилиб, музей ва блиндаж (дала истеҳкоми) қурилди, иккинчи жаҳон урушида иштирок этган ўзбекистонликлар хотираси абадийлаштирилди. Музей атрофида тарихий ҳарбий техникалар жойлаштирилди. 

Боғ марказида Ўзбекистон харитасининг улкан макети барпо этилган. Унда хар бир ҳудуднинг буюк сиймолари, қадимий обидалари, сервиқор тоғлари, бепоён кенгликларигача акс этган. 

Буларнинг барчаси ёшларнинг тарих ҳақидаги билимларини ошириб, мамлакатимиздан, аждодларимиздан, миллий армиямиздан ғурурланиш туйғуларини кучайтиришга хизмат қилади.

Боғдаги сунъий кўл, амфитеатр, ўқ отиш ва қояга чиқиш жойлари ёшларнинг вақтини мазмунли ўтказиш, саломатлигини мустаҳкамлашга ёрдам беради.

Парашютдан сакраш майдончаси, Мудофаа вазирлиги тақдим этган ҳарбий техника, танк ва самолётлар макетлари ўрнатилган. Улар ҳақидаги маълумотларни, ҳар бир макет ёнига ўрнатилган ахборот доскачаларидан олиш мумкин. 

Боғга ташриф буюрувчиларнинг мароқли ва мазмунли ҳордиқ чиқаришлари учун барча керакли шароитлар яратилган.

Мавзуга оид