Иқтисодиёт | 14:23 / 31.12.2018
55884
1 дақиқада ўқилади

Марказий банк долларнинг янги йилдаги курсини эълон қилди

Ўзбекистон Марказий банки 2019 йил 1 январь куни учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 3,3 сўмга пасайган ва 1 доллар 8336,25 сўмни ташкил этган.

1 евро курси 53,77 сўмга қимматлаб, 1 евро 9533,34 сўмга тенг бўлиб турибди.

1 Россия рубли 1,06 сўмга арзонлади ва 119,85 сўмга тушди.

Долларнинг расмий курси декабрь ойининг ўзида иккинчи бор тушмоқда. Олдинги пасайиш 2,2 сўмга тенг бўлган эди.

Мавзуга оид