2018 йилда истеъмол секторидаги инфляция даражаси маълум бўлди

Фото: Dreamstime
Жорий йилнинг декабрь ойида мамлакат истеъмол бозоридаги товарлар ва хизматлар нархи ўртача 2,1%га ошди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.
Умумий ҳисобда 2018 йил давомида истеъмол секторидаги инфляция даражаси 14,3%ни ташкил этди.
2018 йил давомида ИНИнинг ўртача ойлик ўсиш суръати 1,1%ни ташкил этиб, иқтисодиётга инфляцион босим сентябрь ойидан бошлаб кучайиб борган. Жумладан, 2018 йилнинг охирги тўрт ойи давомида товар ва хизматларнинг истеъмол нархлари ўсиш даражаси 7,6%ни ташкил этди.
2018 йил декабрь ойида товарлар нархи ўртача 2,3%, йил бошидан эса 13,8%га қимматлашган бўлса-да, ушбу гуруҳ индекси истеъмол секторидаги умумий йиллик инфляция даражасидан бирмунча пастроқ даражани ташкил этди (14,3%).
Ой давомида товарлар нархи сезиларли даражада қимматлашиши январь (3,0%) ҳамда декабрь (2,3%) ойларида қайд этилган. 2018 йилнинг июнь ва июль ойларида (0,6% ва 0,5%) эса аксинча, товарларнинг умумий нархлар даражасининг пасайиши, мева-сабзавот нархларининг сезиларли даражада арзонлашганлиги билан бевосита боғлиқ.
2018 йил декабрь ойидаги хизматлар тарифи нархлари товарлар гуруҳи нархлари даражасига нисбатан пастроқ суръатда кўтарилди. Хизматлар тарифлари декабрь ойи давомида ўртача 1,3%га ошди. Умумий ҳисобда 2018 йил мобайнида ушбу соҳадаги тарифлар нархларининг ўсиш даражаси 15,8%ни ташкил этди.
Йирик гуруҳлар бўйича нархларнинг ойлик таҳлиллари шуни кўрсатмоқдаки, 2018 йил давомида хизматлар тарифи ҳамда ноозиқ-овқат маҳсулотлар нархлари барқарор ўсиш тенденциясига эга бўлган (ушбу гуруҳларнинг ўтган ойга нисбатан ИНИ доимий равишда 100,0%дан ортиқни ташкил этган). Ҳар ойдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлар ўзгариши бирмунча кенг диапазонга эга бўлган (январь ойидаги максимал ўсишдан (3,5%) то июль ойидаги максимал пасайишгача (-2,3%).
Йил бошидан буён нархлар ўзгариши таҳлилига кўра, ушбу гуруҳ нархлари ўзгариши бир-бирига нисбатан ўхшаш вазиятни кўрсатади: 12 ой давомида хизматлар 15,8%, озиқ-овқат маҳсулотлари 14,9% ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархлари 12,5%га ошган.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Мамлакатни доно ва билимли етакчи бошқармоқда” - Словакия Бош вазири Роберт Фицо
Ўзбекистон | 10:38
-
Айрим маҳсулотларнинг таснифий коди ўзгартирилмоқда
Ўзбекистон | 09:59
-
Россиянинг постсовет давлатлари ҳудудидаги ҳарбий объектлари. Улар нима учун ташкил этилган?
Ўзбекистон | 09:30
-
TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан
Ўзбекистон | 09:00
Мавзуга оид

10:40 / 09.06.2025
Май ойи учун инфляция даражаси эълон қилинди

16:23 / 02.06.2025
Май ойида инфляция 1,5 фоизгача тезлашди. Бунга электр ва газ нархларининг ошиши катта таъсир кўрсатган

11:34 / 30.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди

22:41 / 24.05.2025