Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марказий банк сўровномаси: ўзбекистонликлар гўшт, сут ва ёнилғи нархлари ошишини кўпроқ сезишган
Марказий банк ўтказган сўровларда Тошкент шаҳрида яшовчилар охирги 12 ойда нарх-наво 13,3 фоизга ошганини айтган бўлса, андижонликлар 12,9 фоизлик инфлацияни сезганликларини билдирган. Қорақалпоғистонда сезилган инфлация кўрсаткичи эса энг паст – 10 фоиз.
Фото: Kun.uz
2026 йил феврал ойида Ўзбекистон аҳолиси сезган йиллик инфляция даражаси январь ойига нисбатан 0,1 фоиз бандга пасайиб, 11,6 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Марказий банк хабар берди.

Сўровномада 2800 дан ортиқ респондент иштирок этган. Улар берган жавобларга қараганда, сезилган инфлация Тошкент шаҳрида энг юқори – 13,3 фоизни, Андижон вилоятида 12,9 фоизни, Фарғона вилоятида 12,2 фоизни ташкил этган.
Қорақалпоғистонликлар эса нарх-наво ошишини ҳаммадан ҳам камроқ сезишган – 10 фоиз. Наманган вилоятида яшовчилар 10,4 фоиз, Навоий вилояти аҳолиси 10,5 фоизлик инфлацияни ҳис этишган.

Феврал ойида аҳоли томонидан нархларида юқори ўсиш кузатилган асосий товар ва хизматлар қуйидагилар: гўшт ва сут, бензин ва ёқилғи, мева ва сабзавотлар, электр ва табиий газ, дорилар, шунингдек, йўлкира ва ташиш хизматлари.
Даромадлари 2 млн сўмгача бўлган аҳоли қатлами энг кам – 10,4 фоизлик инфлацияни сезган бўлса, 20 млн сўмдан кўпроқ даромад топувчилар охирги 12 ойда нарх-наво 14,4 фоиздан кўпроққа ошди деб ҳисоблаяпти.

Мавзуга оид
17:35
Эрон уруш ва иқтисодий инқироз фонида рекорд қийматдаги банкнотни муомалага чиқарди
17:11
Глобал молиявий инқироз 2008: сабаблар ва оқибатлар
17:35 / 18.03.2026
“Мақсад эзгу бўлса, картадан ўтказмаларни оммалаштириш керак эди” – мутахассислар P2P назорати ҳақида
11:14 / 18.03.2026