Жосусликда гумонланаётган америкаликда махсус хизматлар ходимлари рўйхати бўлган - ОАВ
Жосусликда гумонланаётган америкалик Пол Николас Уилан Россия фуқаросидан давлат сири бўлган маълумотлар ёзилган ахборот ташувчи қурилмани олаётганида қўлга олинган. Бу ҳақда «Росбалт» агентлиги хабар берди.
Ахборот ташувчи қурилма Уилан ижарага олган «Метрополь» меҳмонхонасидаги хонада берилган. Унда махфий хизматлар ходимлари рўйхати ёзилган маълумотлар бўлган. Бир оздан сўнг Уиланнинг хонасига ФХХ вакиллари киришган ва ундан флеш-картани олишган ҳамда америкалик қўлга олинган.
Хабар қилинишича, Уилан ўн йилча аввал Россия фуқаролари кирадиган интернет ресурсларда рўйхатдан ўтган. Россия махсус хизматининг тахминига кўра, америкаликнинг Россиядаги айрим танишлари Америка махсус хизматлари томонидан ёллаш учун танлаб олинган.
Рус тилини яхши биладиган Уилан яқин вақтгача Американинг BorgWarner Incorporated компаниясида ишлаган. У АҚШ денгиз пиёда қўшинларида хизмат қилган ва Ироқдаги жангларда қатнашган.
Пол Николас Уилан 28 декабрь куни Москвада жосуслик билан шуғулланаётган вақтда қўлга олинган. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
22:37 / 28.09.2024
АҚШда «Хелен» тўфони оқибатида 50 дан ортиқ инсон ҳалок бўлди
18:53 / 28.09.2024
АҚШ Давлат котиби Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари билан учрашди
13:13 / 28.09.2024
“Мистер ва миссис Огородникофф”: АҚШда ишлаган КГБ жосуслари қандай фош қилинганди?
12:55 / 28.09.2024