17:29 / 04.01.2019
7426

Huawei iPhone’да пост жойлаштиргани учун икки ходимининг лавозимини пасайтирди 

Фото: life.ru

Huawei компаниянинг расмий твиттер-аккаунтида iPhone’да пост жойлаштиргани учун икки ходимининг лавозимини пасайтирди ва уларнинг маошини қисқартирди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.

Ходимлар янги йил ҳақидаги постни Apple смартфонида жойлаштиришган. Буни америкалик таниқли техноблогер Маркес Браунли сезган.

Айни пайтда Huawei ва Apple ўртасидаги муносабатлар таранглашган. Бу асосан АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо уруши билан боғлиқ.  

Аввалроқ Браунли икки марта Samsung iPhone’дан фойдаланиб реклама қилганини аниқлаганди. Компаниянинг расмий твиттер-аккаунтларида Galaxy Note 9 ва Galaxy A9 смартфонлари асосий рақобатчининг қурилмаси ёрдамида реклама қилинган.

Top