Ўзбекистон | 16:36 / 05.01.2019
8941
2 дақиқада ўқилади

Мудофаа-саноати комплексини ривожлантириш бўйича дастурлар ишлаб чиқилади

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа-саноати комплексини ривожлантириш бўйича дастурлар ишлаб чиқилади. Бу ҳақда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасида айтилган.

Қайд этилишича, бу борада тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилади. Лойиҳаларда:

ҳарбий ва икки хил мақсадларда фойдаланиш мумкин бўлган  маҳсулотлар ишлаб чиқариш, шунингдек маҳаллий корхоналарнинг манфаатларини ошириш ва инвестицияларни рағбатлантиришни назарда тутувчи мудофаа саноати корхоналарини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини яратиш;

мудофаа саноати ва бошқа саноат тармоқлари билан тузилмавий диверсификация ва интеграциялашувни таъминлаш;

Давлат мудофаа саноати комплексининг “Инновация технологиялари маркази” негизида ҳарбий ва икки хил мақсадда фойдаланиш мумкин бўлган маҳсулотлар, эҳтиёт қисмлар, энг янги материал ва хом ашёларнинг янги турларини лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқаришга йўналтирилган иқтисодиёт соҳасидаги илмий-тадқиқот ташкилотлари ва таълим муассасалари, алоҳида компаниялар ишланмаларини консолидация қилиш бўйича мудофаа саноати комплексининг илмий-конструкторлик кластерини яратиш;

Қуролли Кучларнинг юқори сифатли маҳсулотларга бўлган эҳтиёжини таъминлашга қаратилган ҳарбий-техникавий мулкни сотиб олиш тизимини тубдан қайта кўриб чиқиш назарда тутилади.

Бажариш муддати - 2019 йил 1 июль, ижро учун масъуллар - Мудофаа саноати давлат қўмитаси, Мудофаа вазирлиги, ДХХ, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Фанлар академияси, вазирлик ва идоралар.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон мудофаа қобилияти мустаҳкамланиши хабар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид