20:30 / 06.01.2019
23907

Осиё Кубоги: Ҳиндистон йирик ҳисобда ғалаба қозонди

2019 йилги Осиё Кубогида сенсациялар давом этади.

A гуруҳи аутсайдери сифатида қаралган Ҳиндистон терма жамоаси биринчи турда Таиландни 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Ўйиннинг 27-дақиқасида Ҳиндистон терма жамоаси етакчиси Сунил Чҳетри пенальтидан ҳисобни очди. Кўп ўтмай, 33-дақиқада таиландликлар сардори Терасил Дангда ҳисобни тенглаштирди. 

Иккинчи бўлим бошида Чҳетри дублни расмийлаштирди, кейинроқ Анирудҳ Тҳапа ва Жеже Лалпекҳлуа биттадан гол уриб, ҳисобни йирик кўринишга келтиришди.

Бу ғалабадан сўнг ҳиндистонликлар гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб турибди. Биринчи турда дуранг ўйнаган БАА ва Баҳрайн иккинчи ва учинчи ўринларни бўлишиб турибди.

Осиё Кубоги
A гуруҳи, 1-тур
6 январь
Таиланд – Ҳиндистон 1:4
Голлар: 
Терасил Дангда (33) – Сунил Чҳетри (27, 46), Анирудҳ Тҳапа (68), Жеже Лалпекҳлуа (80)
Таиланд: Чатчай Бутпром, Тиратон Бунматан, Чалермпонг Кердкаю, Панса Ҳемвибун, Тристан До, Титифан Паунгжан, Санрават Дечмитр (Корракот Вирияндумсири, 58), Чанатин Сонгкрасин (Сирож Чаттҳонг, 73), Адисак Крайсорн (Суманя Пурисаи), Терасил Дангда (с), Супачай Чайдид.  
Ҳиндистон: Гурприт Сингҳ Сандҳу, Субҳасиш Босе, Сандеш, Притам Котал, Анас Эдатҳодика, Анирудҳ Тҳапа (Роулин Боргес, 78), Муҳаммад Ошиқ Куриниён (Жеже Лалпекҳлуа, 78), Пронай Ҳалдер (Германсприт Сингҳ, 87), Уданта Сингҳ Куман, Ҳали Чаран Нарзай, Сунил Чҳетри (с).
Огоҳлантиришлар: Санрават Дечмитр (39), Панса Ҳемвибун (79).

 

Top