Технология | 09:46 / 09.01.2019
4532
1 дақиқада ўқилади

Samsung икки йил ичида илк бор даромади пасайганини маълум қилди 

Фото: Kim Hong-Ji / Reuters

Samsung компаниясининг чораклик операцион даромади икки йил ичида илк бор пасайди. Бу ҳақда компания 2018 йил 4-чораги учун ҳисоботида маълум қилди.  

Компания бу давр ичида 9,6 млрд доллар ишлаб топган, бу эса 2017 йилнинг шу давридагидан 28,7 фоиз камроқни ташкил қилган. Даромаднинг камайишига компания микросхемаларига талаб пасайгани ва смартфонлар бозорида рақобат кучайгани сабаб бўлган. Шу сабабли компания 2019 йил 1-чорагида ҳам даромад камайишини кутмоқда.

Шунга ўхшаш вазият Apple компанияси билан ҳам юз бермоқда. Компания раҳбари Тим Кук янги йилнинг 1-чорагида даромад камайиши мумкинлигини айтган. Бунга смартфонлар савдосининг пастлиги сабаб бўлмоқда. Кук бунда АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо уруши ҳамда фойдаланувчиларнинг эски  моделлардан янгиларига ўтишни истамаётганини сабаб қилиб кўрсатган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид