Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Asia Alliance Bank давлат банкига айланди
Фото: KUN.UZ
Asia Alliance Bank энди давлатга тегишли, бундан Марказий банк маълумотлари дарак бермоқда. МБ сайтидаги маълумотга кўра, энди мамлакатда бешта давлат банки бор - «Пойтахт банк», Ўзмиллийбанк, Халқ банки, «Асака» банк ва Asia Alliance Bank.
Хусусий банклар сони олтита - «Трастбанк», «Туркистон», «Давр-банк», Ravnaq-bank, Hi-Tech Bank, «Ориент финанс». Бешта банк хорижий капитал иштирокида ташкил этилган - «Савдогар», Hamkorbank, «КДБ Банк Ўзбекистон», Ziraat Bank Uzbekistan ва Эроннинг Садерат банкининг Тошкентдаги шўъбаси. Қолган ўн тўрттаси - акциядорлик-тижорат банклари.
2018 йилнинг октябрь ойида баъзи ОАВда тижорат банки акцияларининг 45 фоизи давлатга ўтгани ҳақида хабар пайдо бўлганди. Маълумотларга кўра, банк акциялар эмиссиясини ўтказган ва давлат муассасалари кўринишида янги акциядорларни жалб қилган.
2018 йилнинг декабрь ойи охирида банк раҳбарияти давлат хизматчиларига ўтгани маълум бўлди - банк Кенгаши ва Ревизия комиссияси таркиби бутунлай ўзгарди. Энди у ерда хусусий компаниялар вакилларининг ўрнига Вазирлар Маҳкамаси, Давлат рақобат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ва ҳ.к. вакиллари бор.
Asia Alliance Bank 2009 йилда ташкил этилган. Ўшанда Марказий банкдан лицензия ҳам олган. 2010 йилда SWIFT, Western Union, Asia-Expess’га уланди, Россия ва Германия банклари билан корреспондентлик муносабатларини ўрнатди.
Мавзуга оид
15:00 / 16.10.2025
«Одамлар учун ўзимизнинг банк» — Asia Alliance Bank янгиланди
19:03 / 16.12.2024
Маҳалла банкирлари фаолияти йўлга қўйилади
10:41 / 30.11.2024
Банкдаги танишлари орқали тадбиркорга 10 млрд сўм ажратиб беришини айтган шахслар ушланди
08:51 / 29.11.2024