Спорт | 18:10 / 10.01.2019
17543
2 дақиқада ўқилади

Осиё Кубоги. Таиланд кичик сенсация содир қилди

Фото: Twitter / @afcasiancup

Бирлашган Араб Амирликларида Осиё Кубоги ўйинлари давом этмоқда.

А гуруҳида Баҳрайн ва Таиланд терма жамоалари беллашди. Аввалги ўйинда Ҳиндистонга 1:4 ҳисобида ютқазган таиландликлар бош мураббийни истеъфога чиқариб юборишган эди. 

Бугун улар вақтинчалик бош мураббий Сирисак Йодйартҳай қўл остида майдонга тушиб, анча уюшқоқлик билан ҳаракат қилишди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. 1-турда БААга қарши жуда яхши ўйин намойиш қилган Баҳрайннинг мағлубияти эса кичик сенсация бўлди.

Гуруҳнинг яна бир ўйинида БАА ва Ҳиндистон беллашади. 

Осиё Кубоги
А гуруҳи, 2-тур
10 январь

Баҳрайн – Таиланд 0:1
Гол:
Сонгкрасин (58)
Баҳрайн – Саййид Шуббар Алавий, Волид Муҳаммад Ал-Ҳаём, Ҳамад Муҳаммад Аш-Шамсон, Аҳмад Али Жума (Сами Ал-Ҳусайний, 64), Саййид Ризо Исо, Сайййид Зиё Саййид, Абдулваҳоб Али Ас-Софий (с), Муҳаммад Жасим Марҳун (Абдулла Юсуф Ҳалол, 65), Али Жаъвар Мадон (Маҳди Алҳумайдон, 79), Кумайл Ҳассан Ал-Асвад, Муҳаммад Саъд Ар-Румайҳий.
Таиланд – Сиварак Тедсунгнен, Тиратон Бунматан, Панса Ҳемвибун, Супан Тҳонгсонг, Тристан До, Адисон Промрак (Чунуонси, 90), Титифан Пуангжан, Танабоон Кесарат (Санрават Дечмитр, 68), Чанатип Сонгкрасин, Адисак Крайсорн (Жайдед, 80), Терасил Дангда (с),
Огоҳлантиришлар: Ҳемвибун (13), Тхонгсонг (20), Крайсон (43), Промрак (45).

 

Мавзуга оид