Жаҳон | 21:22 / 11.01.2019
11164
1 дақиқада ўқилади

Лукашенко яқин икки йилда Беларусь мустақиллиги мустаҳкамликка текширилишини айтди

Фото: Комсомольская правда / Globallookpress.com

Беларусь мустақиллиги яқин икки йил ичида мустаҳкамликка текширилади. Бундай баёнот билан Беларусь президенти Александр Лукашенко чиқди. 

“Давлатимиз, халқимиз учун нафақат 2018 йил, балки 2020 йил ҳам қийин йил бўлади”, деб айтган Лукашенко.

Унинг айтишича, яқин икки йилда мамлакатнинг мустаҳкамлигини текширишга кучли уриниш бўлади. “Биз ҳамиша ва ҳар ерда гапирадиган мустақилликка лойиқ-нолойиқлигимизни текширишади”, деб тушунтирган Беларусь президенти. Бироқ у мамлакат мустақиллиги масаласи ким томонидан ва қандай йўсинда кўтарилишига аниқлик киритмаган.

2018 йил давомида Лукашенко мустақиллик ва суверенитет мавзусини бир неча марта кўтарган. Декабрда у давлати ҳеч қачон Россия таркибига кирмаслигини, суверенитет тушунчаси давлати учун муқаддас тушунча ҳисобланишини айтган. Шу билан бирга, Лукашенконинг таъкидлашича, унга Россия таркибига кириш бўйича таклифлар билдирилмоқда.

Мавзуга оид