Спорт | 20:52 / 12.01.2019
25282
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон терма жамоаси Туркманистон билан ўйинолди расмий машғулотини ўтказди (фотогалерея)
Осиё Кубогида иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси бугун, 13 январь куни гуруҳ босқичининг 2-туридаги Туркманистонга қарши баҳс олдидан расмий машғулотни ўтказди.
Машғулотлар якшанба кунги баҳс бўлиб ўтадиган «Rashid Stadium»да ўтказилди. Жараённинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ учун очиқ эканидан фойдаланган Kun.uz фотомухбири у ердаги муҳит ва кайфиятни суратлар воситасида етказишга ҳаракат қилди.
Эслатиб ўтамиз, эртага, 13 январь куни Осиё Кубогида иккинчи турга якун ясалади. Баҳсларнинг сўнггиси «F» гуруҳи вакиллари – Ўзбекистон ва Туркманистон терма жамоалари ўртасида Дубай шаҳрида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланиши белгиланган.
Мавзуга оид
04:42 / 10.09.2023
Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон сафарда АҚШга мағлуб бўлди
22:31 / 14.06.2022
Ўзбекистон Таиландни мағлуб этиб, Осиё кубоги-2023га гуруҳ ғолиби сифатида йўлланма олди
15:06 / 14.06.2022
Ўзбекистон–Ироқ ўйинидаги тартибсизлик учун 19 киши жавобгарликка тортилди
22:48 / 08.06.2022