Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 11:20 / 13.01.2019
14919
1 дақиқада ўқилади
Марадона шифохонага ётқизилди
Фото: REUTERS/Jose Luis Gonzalez
Аргентина футболи афсонаси, айни вақтда Мексиканинг «Дорадос» клуби бош мураббийи ҳисобланадиган Диего Марадона яна шифохонага тушиб қолди.
Reuters хабарига кўра, Марадонанинг ошқозони операция қилинади.
Айни вақтда 58 ёшда бўлган Марадона 2018 йилнинг декабрида ҳам бир неча кун шифохонада бўлганди..
Диего 2018 йилнинг майида Брестнинг «Динамо» клуби бошқарувига келганди, лекин у Беларусда узоқ вақт қолмади. Ўтган йилнинг сентябрида у Мексиканинг «Дорадос» клуби бош мураббийи сифатида эълон қилинди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш