Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Видео: Ўзбекистон Марказий Осиё дербисига тайёр
12 январь, шанба оқшомида Ўзбекистон ва Туркманистон терма жамоаларининг Осиё Кубоги гуруҳ босқичи 2-тури доирасидаги ўзаро баҳс олдидан ўйинолди расмий тадбирлари бўлиб ўтди.
Видео: Mover (tas-ix)
Видео: Youtube
Учрашув комиссарлари иштирокидаги митингда якшанба куни Ўзбекистон оқ, Туркманистон эса яшил либосда тўп суриши ойдинлашди. Шундан сўнг кечга томон матбуот анжумани ва расмий машғулотлар бўлиб ўтди. Туркманистонликлар устози Язгули Хўжагелдиев ва яримҳимоячи Аҳмет Атаев иштирокидаги матбуот анжумани анча қисқа вақт давом этганини таъкидлаш жоиз.
Бугунги ўйин Тошкент вақти билан соат 21:00да Дубайдаги «Rashid Stadium»да бошланади. Учрашувни мезбон БАА мамлакатидан ФИФА рефериси Аммор Ал–Женейби бошқариб боради. Ўзбекистон бу турда ҳам ғалаба қозонган тақдирда, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритади. Учрашувдан олдин гуруҳнинг бошқа вакиллари – Уммон ва Япония терма жамоалари Абу-Дабида ўзаро ҳисоб-китоб қилиб олади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон термаси биринчи турда Уммон устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, Туркманистон Япониядан 2:3 ҳисоби билан мағлубиятга учраган эди.
Мавзуга оид
18:25 / 01.12.2025
Туркманистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб пластик пулни муомалага киритди
20:26 / 24.11.2025
Туркманистон ғарбидаги иккита сув омбори бутунлай қуриди
19:17 / 21.11.2025
Марказий Осиё давлатлари дипломларни ўзаро тан олиш тўғрисидаги битимни имзолагани рад қилинди
17:31 / 18.11.2025