15:42 / 14.01.2019
21143

«Чиройли» авторақамларнинг сотилиши бюджетга 121,7 млрд сўм келтирди

Фото: KUN.UZ

«Чиройли» авторақамларнинг сотилиши бюджетга 121,7 млрд сўмдан ортиқ маблағ келтирди. Бу ҳақда Spot Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржасига таянган ҳолда хабар бермоқда.

Фақатгина йилнинг 11 ойи давомида биржа онлайн-аукциони орқали умумий миқдори 105,7 млрд сўм бўлган 20 778та авторақам сотилди. Ҳар бир битимнинг ўртача қиймати 5,1 млн сўмни ташкил этди. Декабрда 2 мингтадан ортиқ авторақамлар 10 миллиард сўмдан кўпроқ миқдорда сотилган.

Аукцион орқали «чиройли» авторақамларни сотиш 2017 йил сентябрида бошланди. Ўшанда йил якунлари бўйича савдолар ҳажми 27,6 миллиардни ташкил этган.

Авторақамларни аукционда сотишдан тушадиган маблағнинг 80 фоизи давлат бюджетига ва 20 фоизи - ИИВ Моддий-техника базасини ривожлантириш, ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамғармасига йўналтирилади.

Top